Линклар

Украинада Бош вазирнинг рафиқаси йўл қоидасини бузгани учун жаримага тортилди


Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг рафиқаси Терезия билан.

Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг рафиқаси Терезия билан.

Киев йўл полицияси Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг рафиқаси Терезияни автомобиль бошқараётган пайтда мобил телефондан фойдаланганлик учун жаримага тортди.

Маҳаллий нашрлар хабарларига кўра, аёл содир этилган қонунбузарлик учун 425 гривен ёки тақрибан 17 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаган.

Бош вазирнинг хотинига жарима тайин этган полициячи журналистлар билан мулоқотдан бош тортган.

Бу воқеа йўл нозирлари юқори лавозимли амалдорларнинг яқинларини тўхтатмайдиган ва жаримага тортмайдиган собиқ совет республикалари фуқаролари орасида кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортди.

2014 йил февралида президент Виктор Янукович режими ағдарилганидан кейин Украинада ҳуқуқ-тартибот идораларида ислоҳотлар бошлаб юборилган.

Ҳозирда Украина ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини Грузиянинг собиқ ички ишлар вазири муовини Эка Згуладзе эгаллаб турибди. Бу 2006 йилдан 2012 йилгача Грузия Ички ишлар вазирлигида ўтказилган ислоҳотларга бошчилик қилган.

XS
SM
MD
LG