Линклар

Эрон президенти расмий сафар билан Францияга борди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Париж, 2016 йил 27 январи.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Париж, 2016 йил 27 январи.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 27 январь куни расмий сафар билан Францияга борди. Сафар чоғида икки мамлакат ўртасида бир неча битим, шу жумладан, 114 та Airbus учоғини сотиб олиш ва Франциянинг Peugeot автомобил концерни билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги шартномалар тузилиши кутилмоқда. Айни пайтда Франциянинг Total ширкати Эрондан нефть хомашёси сотиб олишга қизиқиш билдирган.

Парижга ташриф чоғида Ҳасан Руҳоний Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашади.

Руҳонийнинг ташрифи арафасида эронлик мухолифатчилар ва ҳуқуқ фаоллари Парижда норозилик тадбири ўтказиш ниятини билдиргандилар.

Чоршанба куни Рим сафари якунида Ҳасан Руҳоний Эрон АҚШ билан ҳам алоқаларни яхшилаши мумкинлиги, бироқ бунинг учун Вашингтон Теҳронга нисбатан “душманона позиция”сини ўзгартириши лозимлигини билдирганди.

XS
SM
MD
LG