Линклар

Гаага суди Жанубий Осетиядаги тўқнашув бўйича текширув ўтказади


Жанубий Осетия харитаси.

Жанубий Осетия харитаси.

Гаагадаги Халқаро жиноят суди 2008 йили Жанубий Осетия атрофидаги жанжал чоғида Грузия ҳудудида содир этилган жиноятларда гумонлаш бўйича расман текширув бошлади.

Суд сайтида чоршанба куни эълон қилинган хабарда айтилишича, Жанубий Осетиядаги Россия-Грузия тўқнашувигача бўлган даврда, тўқнашув чоғида ва ундан кейин, яъни 2008 йилнинг 1 июлидан 10 октябригача инсонийликка қарши жиноятлар содир этилган, жумладан, қотилликлар, аҳолини куч ишлатиб бошқа ерга кўчириш, фуқаролар ва тинчликпарвар кучларга қарши ҳарбий жиноятлар амалга оширилган, дея тахмин қилиш учун асослар бор.

Ҳужжатда тергов фигуранти қайси бир мамлакат эканига аниқлик киритилмаган.

Ўша пайтда Михаил Саакашвили президентлик қилган Грузия билан бўлиб беш кунлик урушдан сўнг Москва бу минтақада ҳарбийлигини сақлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG