Линклар

logo-print

Олмаота вилоятида содир бўлган авиаҳалокатда 5 одам нобуд бўлди


Олмаота вилояти харитаси.

Олмаота вилояти харитаси.

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида касал болакайни хастахонага етказиши лозим бўлган вертолёт парчалари топилди.

Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан маълум қилишларича, вертолёт бортида бўлган беш кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, 27 январь куни тушдан кейин касал болани вилоят касалхонасига етказиш учун Ушарал шаҳридан Толдиқўрғон шаҳрига учган бўлган вертолёт билан алоқа узилиб қолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокатда вертолёт учувчиси, икки шифокор, касал болакай ва унинг онаси нобуд бўлган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG