Линклар

Швеция Ички ишлар вазири Андерс Игеман келаси йиллар ичида ўз мамлакати бошпана излаб келган 60 мингдан 80 минггача муҳожирни депоратция қилажагини билдирди.

Вазирнинг маҳаллий матбуотга айтишича¸ 2015 йилда бошпана сўраб қилинган 163 минг аризанинг 45 фоизига рад жавоби берилган ва Швеция рад жавоби берилган ўнлаб минг қочқинни мамлакатдан чиқариб юборишга ҳозирланмоқда.

Депортация қилинадиганлар сони эса¸ вазирга кўра 60 мингдан 80 мингга қадар бўлиши мумкин.

Ижтимоий муҳофаза кучли бўлган Германия ва Швеция дунëнинг турли қитъалари¸ хусусан¸ уруш бораëтган Сурия¸ Ироқ ва Афғонистондан қочиб Европага келаëтган қочқинлар бошпана сўраëтган давлат бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG