Линклар

logo-print

Сенатор МакКейн Россиядан ракета двигателлари сотиб олишни тақиқламоқчи


АҚШ Сенати қошидаги Қуролли хизматлар қўмитаси раиси Жон Маккейн Россиядан ракета двигателлари сотиб олишни қайта тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этажагини билдирди.

АҚШдаги нуфузли сенаторлардан саналган МакКейн: “Америка Россия двигателларига қарамликдан қутулиши ва Путин ва унинг порахўр шериклари тўдасини боқишни тўхтатиши лозим”¸ дея баëнот берди.

Сенатор таъкидича¸ АҚШ ҳукумати Россия фазо ва мудофаа саноати етакчилари Сергей Чемезов ва Дмитрий Рогозинга санкция қўллаганига қарамай¸ Америка ҳарбийларига ракета двигателлари сотишдан тушаëтган даромаддан фойда олмоқда.

Айтилишича¸ АҚШ сотиб олаëтган RD-180 русумидаги двигателларнинг ҳар бири қарийб 30 миллион доллар туради.

Куни-кеча АҚШ Молия вазири ўринбосари¸ Путин ва унинг бошқарув тузуми коррупциялашгани ҳақида расман баëнот берди.

XS
SM
MD
LG