Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси остонасида музтар турган паспорти биометрикмаслар ўз фиғонларини қанчалик ниҳон тутмасин, дардларини қанчалик ичларига ютмасин, Озодликка етиб келаётган хабарлар мавзуни эскиртмай ушлаб турибди.

Паспорти биометрикмаслар масаласи Озодликнинг ҳар тонгги мажлиси, ҳамкасбларимнинг чой гурунгию тутун гурунглари кун тартибидаги бош масала бўлиб қолган.

Биров у дейди, биров - бу.

Дейилганлардан бирини тунов куни трансляция қилувдим. Бугун яна битта гапни етказмоқчиман.

Сарлавҳага чиқарганим гапни ҳамчой, ҳамтутунларимдан бири кеча айтди. Ки паспорти нобиометрик меҳнат мигрантлари Каримовнинг Путинга қарши қуролидур!

- Йўўғээ?! дедим.

- Йўқ эмас, бор гап! Шарт кесди гапни ҳамчой ҳамкасб кўзлари чақнаб.

Кейин бироз юмшади. Ва тушунтирди:

- Паспорти биометрикмасларни Путинга қарши қурол сифатида ишлатиш – Каримовнинг иккинчи мақсади. Биринчи мақсад – рублнинг кўнгли кетиб қолгани учун Россиядан ёппасига қайта бошлаган мигрантлар оқимига тўсиқ қўйиш, - деди ҳамчой ҳамкасбим, - ахир, Россиядан 2 миллион одам бирдан Ўзбекистонга келиб олса нима бўлишини тасаввур қипкўринг!

- Йўўғээ?! дедим.

- Ҳаа, деди.

- Донода Каримов, дедим.

- Доп-Доно, деди.

Кейин бироз ўйландида:

- Ёки Дод-Доно дейиладими? деди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG