Линклар

logo-print

Президент Атамбаев Баҳодир Қўчқоровга медаль берди


Баҳодир Қўчқоров қирғиз энциклопедиясига кирган таниқли футбол ҳаками.

Баҳодир Қўчқоров қирғиз энциклопедиясига кирган таниқли футбол ҳаками.

Халқаро тоифадаги футбол ҳаками Баҳодир Қўчқоров Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қарори билан мамлакат футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун “Данк” медали билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими куни-кеча Бишкекдаги президентнинг Ала-арча қароргоҳида бўлиб ўтди.

Қирғизистонлик ФИФА ҳаками Баҳодир Қўчқоров ўзбекистонлик Равшан Эрматов бригадасида икки марта жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Озодлик билан суҳбатда Баҳодир Қўчқоров “бу камтарона иши” учун ўз мамлакатида муносиб тақдирланганидан хурсандлигини билдирди.

Баҳодир Қўчқоров Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг футбол бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Баҳодир Қўчқоровнинг айтишича¸ у ФИФА ажратган миллион доллар маблағ эавазига Ўшда қурилаëтган футбол мактаби мажмуаси ишларини назорат қилмоқда:

- Ўшдан ҳам юлдуз футболчилар чиқишини истайман. Мессида ҳам икки оëқ бор, ўшлик футбол ҳаваскорида ҳам. Меҳнат қилишса, албатта, ўшлик болалар ҳам футбол осмонида юлдуз бўлиб чарақлашига ишонаман, дейди халқаро тоифадаги ҳакам Баҳодир Қўчқоров.

Баҳодир Қўчқоров 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов гуруҳида ён қанот ҳаками сифатида иштирок этди.

У 2010 йил Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам Равшан Эрматов гуруҳида 5 ўйинга ён қанотдан туриб ҳакамлик қилди.

Ўзбекистонлик 36 ёшли футбол ҳаками Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларида тўққизта ўйинни бошқариб рекорд ўрнатди. Бунга қадар 20 йил давомида уч нафар ҳакам Жаҳон чемпионатида саккизтадан ўйинни бошқариб рекорд ўрнатганди.

Ўшлик Баҳодир Қўчқоров Равшан Эрматов гуруҳи аъзоси сифатида 9 ўйинга ён қанотдан ҳакамлик қилган шахс сифатида футбол тарихига кирди.

XS
SM
MD
LG