Линклар

Хитойда наркотраффикда айбланган тожикистонлик қатл этилди


Хитойда қатл этилган Ҳасан Юсупов.

Хитойда қатл этилган Ҳасан Юсупов.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Озодликка билдиришича¸ Хитой маҳкамаси томонидан наркотиклар контрабандасида айбланиб¸ ўлимга ҳукм этилган тожик фуқароси Ҳасан Юсупов бугун тонгда қатл этилган.

Айтилишича¸ 51 яшар Юсуповнинг қатл олдидан Тожикистон элчихонаси вакиллари билан учрашувига изн берилган.

Юсупов 2011 йилда Шинжон уйғур минтақаси маркази Урумчида қамоққа олинган эди.

Тожик дипломатларининг билдиришича¸ Юсупов устидан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилиш уринишлари натижа бермаган¸ эндиликда Душанбе расмийлари марҳум жасадини Тожикистонга қайтариш борасида музокара олиб бормоқдалар.

Тожик расмийларига кўра¸ ҳозирда Хитой қамоқхоналарида 16 нафар Тожикистон фуқароси сақланмоқда. Улардан тўрттаси устидан ўлим ҳукми¸ бештасига эса¸ умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

XS
SM
MD
LG