Линклар

Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида 5 одам ҳалок бўлди


Ҳалокатга учраган вертолёт (сурат мазкур хабарда айтилган вертолётга оид эмас).

Ҳалокатга учраган вертолёт (сурат мазкур хабарда айтилган вертолётга оид эмас).

Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида беш киши, жумладан, бир чақалоқ ҳалок бўлди.

Tengrinews.kz нашрининг хабар беришича, 28 январь куни Олмаота вилоятининг жануби –шарқида вертолёт ҳалокатга учраган. Қутқарувчилар вертолёт қолдиқларини бир неча соатдан сўнг топишга муваффақ бўлди.

Ҳозирча вертолёт ҳалокатига нима сабаб бўлгани номълум бўлиб қолмоқда. Хабарларга қараганда, вертолёт бортида учувчилар билан ҳисоблаганда 5 киши, жумладан, бир чақалоқ бўлган. Вертолёт чақалоқни касалхонага олиб кетаётган экан. Вертолёт бортидаги одамларнинг барчаси ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG