Линклар

Петербургда марказий осиёлик мухожирларга кўмак кўрсатиш жамғармаси ёпилди


Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларига кўмак кўрсатиш жамғармасида ўтказилган тадбир пайтида олинган сурат.

Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларига кўмак кўрсатиш жамғармасида ўтказилган тадбир пайтида олинган сурат.

Россиянинг Петеребург шаҳрида Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларига кўмак кўрсатиш жамғармаси фаолияти тўхтатилди.

Хабарда айтилишича, меҳнат муҳожирларига кўмак кўрсатиш бўйича ягона бўлган мазкур ташкилот мамлакатда юзага келган иқтисодий қийинчилик туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларига кўмак кўрсатиш жамғармаси 2012 йилда ташкил этилган эди. Мазкур ташкилот ҳар йили камида бир ярим минг муҳожирга ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиб келаётган эди.

Айни пайтда Петербургада иқтисодий инқироз туфайли 2011 йил февралидан бери чиқиб келаётган “Турон” газетаси ҳам ўз фаолиятини тўхтатмоқда. Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига мўлжалланган мазкур газета 15 минг нусхада чоп этилиб, мигрантлар ўртасида бепул тарқатилар эди.

XS
SM
MD
LG