Линклар

Оқ Уй "президент Путин коррупцияга алоқадор", деб ҳисоблашини билдирди


BBC телеканалининг Путин ҳақидаги фильмидан олинган скриншот.

BBC телеканалининг Путин ҳақидаги фильмидан олинган скриншот.

АҚШ Молия вазирлиги вакилининг Россия президенти Владимир Путин коррупцияга алоқадорлиги тўғрисидаги баёноти Оқ Уй маъмуриятининг расмий позициясини билдиради. Бу ҳақда 28 январ куни Вашингтонда ўтган брифингда Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнест маълум қилди.

25 январь куни BBC телеканали “Путиннинг яширин бойликлари”, деб номланган ҳужжатли фильмни намойиш этган эди. Мазкур фильмада АҚШ молия вазири ўринбосари вазифасини юажарувчи Адам Шубин Вашингтон Путинни коррупциялашган президент сифатида билишини айтган.

26 январь куни Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия президентига нисбатан айбловлари исбот талаб қилишини, бироқ Москва бундай исботларни талаб қилмаслигини билдирди. Песков BBC телеканали намойиш этган фильмни “уйдирма ва тухмат” сифатида баҳолади.

XS
SM
MD
LG