Линклар

logo-print

Кремль АҚШ расмийларининг Путин коррупционер, деган фикрларини "ярамас ва таҳқиромуз", дея атади


Россия Президенти Владимир Путин, орқа планда матбуот котиби Дмитрий Песков

Россия Президенти Владимир Путин, орқа планда матбуот котиби Дмитрий Песков

Кремль Россия Президенти Владимир Путинни коррупцияда айблаган АҚШ расмийларининг баёнотларини “ярамас ва таҳқиромуз”, дея атади.

Оқ уй матбуот котиби 28 январь куни қилган чиқишида АҚШ Молия вазирлиги расмийсининг Путинни коррупцияга алоқадор эканига доир гаплари Обама маъмурияти позициясига тўла мосдир, дея баён қилди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 29 янвраь кунги матбуот анжуманида Оқ уй вакилига жавобан “мазкур баёнот ярамас ва таҳқиромуздир”, дея таъкидлади. “Умуман олганда, хорижда Россия президент сайловига тайёргарлик кўра бошлашганини кўриб турибмиз, ваҳоланки, сайловларга ҳали икки йил бор”, дея таъкидлади Песков.

“Келгусидаги сайлов кампанияси пайтида босим ва таъсир ўтказиш мақсадида давлатимиз раҳбарига қарши салбий нарсалар тўпланаётгани аниқ кўриниб турибди”, дея қўшимча қилди у.

АҚШ Молия вазирлигининг террорчилик ва молиявий жиноятларга қарши бошқармаси раҳбари Адам Шубин 26 январь куни BBC Panorama дастурига берган интервьюсида Путинни “коррупциянинг намунаси”, дея атаб, хуфиёна бойлик соҳиби, коррпуциялашган ҳамда ўз ҳаракатларини дўстлари ва сиёсий сафдошларини бойитишга қаратганликда айблади.

XS
SM
MD
LG