Линклар

Президент Назарбоев қозоқларни қийинчиликларни "йогалар каби" енгиб ўтишга чақирди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати нефть нархларининг қулаши билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонишини баён қилди.

29 январь куни иқтидордаги Нур Отан партияси йиғилишда гапирган Назарбоев: “Келинг бироз тин олиб, йогалар каби чуқур нафас олайликда, доллар ҳақида унутайлик”, дея мурожаат қилди қозоқларга.

Назарбоевнинг таъкидлашича, кейинги 12 ой давомида сут, сариёғ ва от гўшти каби маҳслотлар нархи арзонлаган.

Лекин расмий маълумотларга кўра, кундалик эҳтиёж моллари нархи 2015 йилда 13,6 фоизга ошган.

Назарбоев Марказий Осиёда иқтисоди энг йирик бўлган Қозоғистон “ярим йил давомида бир баррель нефть нархи 30 доллар бўлган вазиятда яшади ва ҳеч нарса бўлгани йўқ”, дея таъкидлади. Қозоғистон давлат бюджети нефть экспортига тобеъдир.

Қозоғистонни 1989 йилдан бери бошқараётган Назарбоев 20 январь куни парламентни тарқатиб юбориб, 20 март куни муддатидан аввал сайлов ўтказишга чақирди.

2015 йилнинг августида Қозоғистон ҳукумати миллий валюта қадрини ушлаб туриш сиёсатидан воз кечиши ортидан танга бир неча баробарга қадрсизланди.

XS
SM
MD
LG