Линклар

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмийлари ўзбекистонлик хонанда Тамила (асли исми Рахматова Эсмиральда Нажмиддиновна​) Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган "беҳаё видеолари" сабаб лицензиядан маҳрум этилишини билдиришди. Шу ўринда ижтимоий тармоқларда “нега приват суҳбат давомида олинган ва унинг изнисиз чиқариб юборилган видео учун Тамила жазоланиши керак”, деган фикрлар ҳам айтилмоқда.

28 январь куни ижтимоий тармоқда тарқалган видеода номаълум эркак ўзбек хонандаси Тамила экани иддао қилинаётган аёлдан юлдуз бўлгунига қадар у ким бўлгани ҳақида сўрайди.

Аёл эса шартта ўрнидан туради-да, иштонини ечиб, камерага орқасини тўнқайтириб қаратади.

Яна бир видеода Тамила экани тахмин этилаётган яланғоч аёл катта йўл ўртасида тўнқайиб, орқасини кўрсатади.

Тамила Sayyod.com сайтига биринчи видеороликдаги аёл ўзи эканлиги, лекин иккинчи видеодаги аёл у эмаслигини айтди.

Ушбу видеолар Telegram тармоғида тарқалганидан бир кун ўтиб “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Тамила тахаллуси билан танилган қўшиқчи Рахматова Эсмиральда Нажмиддиновнани лицензиядан маҳрум этиш масласи кўтарилгани айтилмоқда.

Бирлашманинг лицензиялаш бўлими расмийларидан бири бу ҳақда Озодликка шундай деди:

– Бундан хабаримиз бор. Яқин орада Тамила лицензиясидан маҳрум бўлади, бу масала ҳозир хўжайинга киритилди,- деди "Ўзбекнаво" мулозими.

Telegram тармоғида тарқалган видео сабаб хонанданинг продюсери Нажот Ағзамов ҳам Тамиладан юз ўгирди. Озодлик билан суҳбатда Ағзамов қўшиқчи Тамила билан ҳамкорликни тўхтатганини билдирди.

Шу ўринда ижтимоий тармоқларда “Тамила бу ишни жамоатчилик олдида қилмадику, нега приват суҳбат давомида олинган ва унинг изнисиз чиқариб юборилган видео учун уни тарқатган одам эмас, қўшиқчи жазоланиши керак”, деган фикрлар ҳам айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас” дейилган.

Тамила бундан олдин ҳам бурнига сирға тақиб тушган сурати учун Ўзбекистонда беаёв танқидларга учраган.

Тамила ўтган йилни ноябрида лицензиясини қайтариб олган эди.

Тамила ўтган йилни ноябрида лицензиясини қайтариб олган эди.

“Ўзбекнаво” бирлашмаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли қўшиқчини лицензиядан маҳрум этган эди.

2015 йил ноябрь ойида Тамила қайтадан лицензияни қўлга киритиб, Ўзбекистон ва хорижда концерт-томоша йўналиши бўйича фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлди эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG