Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:29

Москва ҳокими: "2015 йилда мигрантлар нефт компанияларидан кўпроқ даромад келтирди"


Russia -- Moscow's Mayor Sergei Sobyanin speaks during a military parade in the Red Square in Moscow, November 7, 2013
Russia -- Moscow's Mayor Sergei Sobyanin speaks during a military parade in the Red Square in Moscow, November 7, 2013

Ўтган йили меҳнат муҳожирларига сотилган ишга рухсатномалар Москва шаҳар бюджетига нефт компанияларидан тушаётган даромадлардан кўпроқ фойда келтирди. Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин бу ҳақда 29 январ куни Янги Москва минтақасида Кўптармоқли миграция марказининг янги биноси очилишида сўзлади. Дам олиш ва байрам кунларисиз ишлашга мўлжалланган янги миграция маркази эндиликда кунига 7,5 минг муҳожирга ҳужжат расмийлаштира олиши айтилмоқда.

29 январь куни Москва шаҳар мэри Сергей Собянин меҳнат муҳожирларига ишчи патент расмийлаштирувчи Кўптармоқли миграция маркази янги биносининг очилишида қатнашди.

Умумий майдони 60 минг квадрат метр бўлган кўптармоқли марказни кўздан кечирган шаҳар ҳокими мигрантларга ишга рухсатнома сотиш пойтахт бюджетига нефть компанияларидан ҳам кўпроқ даромад келтираётганини эътироф этди:

- Москвада давлатимиздаги энг йирик миграция маркази ишга туширилди. Унда меҳнат муҳожири учун зарур бўлган барча хизматлар тақдим этилади: имтиҳон топшириш, тиббий кўрикдан ўтиш, бармоқ излари бўйича идентификациядан ўтиш. Хусусан, хизматлар минимал нархлар асосида, деярли таннархига кўрсатилмоқда. Бу кўплаб мигрантларнинг легаллашишига имкон яратди. Ўтган йилда меҳнат муҳожирлари Москва шаҳрида жойлашган нефт компанияларидан кўпроқ даромад келтирди, деди Сергей Собянин.

Ҳоким муҳожирларнинг легал ҳолатга ўтиши натижасида шаҳарда жиноятлар сони ҳам 17 фоизга қисқарганини билдирди. Шунингдек, бу марказга шаҳар бюджетидан ажратилган маблағлар ярим йилда ўзини оқлагани маълум бўлди.

Бир йил олдинги Сахарово марказидаги навбатлар
Бир йил олдинги Сахарово марказидаги навбатлар

Оддий муҳожирлар орасида “Сахарово маркази” номи билан танилган Кўптармоқли миграция маркази Подмосковьенинг “Янги Москва” микрорайонида бундан бир йил олдин ишга туширилган эди ва вақтинча қурилган биноларда ишлаб келарди.

Ўтган давр мобайнида бу марказ 455 мингдан зиёд хориж фуқаросига Россия пойтахтида ишлашга рухсатнома – патент расмийлаштириб берди.

Янги КММ биносида 250 зиёд ходим ишлаётгани, марказ ҳар куни эрталабки соат 8-дан кечки 8-гача дам олиш ва байрам кунларисиз ишлаши айтилди.

Шаҳар ҳокимлиги бюджет тушумлари ўтган бир йилда 11 миллиард рублга ошганини билдирди. Россияда миграция назоратини амалга оширувчи ФМС раҳбари Ромодановский 2015 йилда бутун Россия бўйлаб меҳнат муҳожирларидан давлат ғазнасига тушган фойда 33 миллиард рублни ташкил этганини маълум қилди.

Эслатиш жойиз, 2016 йилда Москвада патент нархи 200 рублга оширилиб, 4200 рублга етди. Ишга рухсатнома 1 ойдан 12 ойгача берилиб, янги қоидаларга мувофиқ уни яна бир йилга узайтириш имкони берилди.

Москва шаҳар бюджети 2015 йилда нефт-газ билан шуғулланувчи компаниялардан 10,5 миллиард рубль даромад олгани қайд этилди.

XS
SM
MD
LG