Линклар

Россиянинг А321 самолётига Миср ҳаво йўллари механиги бомба ўрнатган бўлиши мумкин


2015 йил 31 октябрь куни ҳалокатга учраган учоқ бортидаги 224 йловчининг барчаси ҳалок бўлган эди

2015 йил 31 октябрь куни ҳалокатга учраган учоқ бортидаги 224 йловчининг барчаси ҳалок бўлган эди

Ўтган йили Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётига бомбани EgyptAir ширкатида ишлган механик ўрнатган бўлиши мумкин. Рейтрс агентлигининг хабар қилишча, октябрь ойида Россиянинг MetroJet ширкатига қарашли А321 уочғига бомба ўрнатганликда гумонланаётган механикнинг амакиваччаси Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳига қўшилган бўлган.

Ҳозирча Миср расмийлари 224 йўловчининг ҳалокатига сабаб бўлган MetroJet авиаширкати учоғи террорчилар тарафидан портлатилганига ишора қилувчи далиллар топилмаганини айтилмоқда.

Миср ҳаво йўллари раҳбарларидан бири ширкатнинг бирор ходими ҳибсга олинмагани ёки учоқ ҳалокатига алоқадорликда гумонланмаётганини билдирди. Миср Ички ишлар вазирлиги расмийлари ҳам ҳеч ким ҳибсга олинмаганини айтмоқда.

Лекин Рейтрс агентлигининг мазкур ишга алоқадор манбалари 29 январь куни механик билан икки полициячи ҳибсга олинганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG