Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:00

Канадада 5 одам қор кўчкисидан ҳалок бўлди


Канаданинг Британия Колумбияси вилоятидаги Макбрайд қишлоғи яқинида қор кўчиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.

Кўчки Ванкувер шаҳридан 800 километр шимолдаги Реншоу тоғида жума куни содир бўлди.

Воқеа жойида қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар олти одам қутқарилди.

Маҳаллий расмийларга кўра, кўчки келиб чиқишига одамларни ўзлари сабабчи бўлишган. Уларни айтишича, офат рўй берган жой спорт машғулотлари учун мўлжалланмаган бўлган.

Икки кун аввал Реншау тоғига 30 сантиметр қалинликда қор ёққан эди. Ҳаво илиши билан қор эришни бошлаган ва кўчки содир бўлган.

XS
SM
MD
LG