Линклар

АҚШ ҳукумати Клинтоннинг 22та мактубини "ўта махфий" деб топди


АҚШ Давлат департаменти Хиллари Клинтоннинг Давлат котиби бўлган пайтда ўз шахсий компютери серверида сақлаган камида 22 та мактубини “ўта махфий” деб топди.

Давлат департаменти матбуот вакили “37 саҳифалик 22 та мактуб”да махфий маълумотлар борлиги сабаб улар жамоатчиликка ошкор этилмаслигини айтди.

Клинтон АҚШ Давлат департаментига 55 мингта ишчи ёзишмаларини тақдим этган эди.

30 мингдан кўпроқ электрон мактубларини эса у ўчириб ташлаган ва бунинг учун қаттиқ танқидга учраганди.

Республикачилар “Клинтон хоним ёзишмаларни ўз шахсий сервери орқали амалга ошириб, мамлакат хавфсизлигини хатар остига қўйди”, дея уни танқид қилиб келишади.

Хиллари Клинтон ҳозирда Демократик партиядан президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG