Линклар

"Нафтогаз": 2015 йилда Украинага Европадан газ оқими икки баравар кўпайди


Украинадаги "Нафтогаз" ширкатининг маълум қилишича, ўтган йилда Европадан Украинага газ оқими икки баравар ортган, Россиядан эса икки баравар камайган.

Жумладан, ўтган йил давомида Украина Европадан 10 миллиард куб метрдан кўпроқ газ сотиб олган.

Ўз навбатида Украинага Россиядан газ келиши 2,4 баравар камайган. 2015 йилда Украина Россиядан 6,1 миллиард куб метр газ сотиб олган.

2014 йилда Россия Украинага 14 ярим миллиард газ сотган эди.

Украина президенти Петро Порошенко ўз мамлакати қишни Россия газисиз ҳам ўтказиши мумкинлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG