Линклар

Бирмингемда 26 ёшли аёл ИД билан алоқаси учун маҳкамага тортилди


Британияда 26 ёшли аёл “Исломий давлат” экстремистик ташкилотига алоқадорлик айби билан маҳкамага тортилди.

Эмизикли боласи билан Сурияга борган британ фуқароси Тарина Шакил “Исломий давлат” фаолиятига алоқадорликда айбланиб, суд қилинмоқда.

Бирмингемда яшовчи аёлга, шунингдек, ижтимоий тармоқларда терроризмга чорловчи баёнотлар қилганлик айблови ҳам қўйилган.

Маҳкама давомида аёлнинг ижтимоий тармоқлардаги қўлга қурол олишга даъватлари далил сифатида келтирилган.

Тарина Шакил маҳкамадаги эшитувларда Сурияга борганини тан олган. Адвокатлари Шакил Сурияга оилавий қийинчиликлар сабаб борганини айтишган.

XS
SM
MD
LG