Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:55

Эгей денгизида 39 қочқин сувга чўкиб ўлган


Туркия матбуотига кўра, Эгей денгизининг Грецияга яқин қирғоқларида 39 нафар қочқин сувга чўкиб кетган.

Қочқинлар тушган кичикроқ кема ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ёш болаларнинг ҳам бўлгани айтилади. 60га яқин одам қутқарилган.

Туркияда 3 миллионга яқин қочқин бор. Уларнинг аксарияти сурияликлардир. Аксарият қочқинлар одам савдогарларига минглаб доллар беришади ва Европа томон кичик кемаларда йўл олишади.

XS
SM
MD
LG