Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Россия Туркия ҳаво ҳудудини бузганини инкор этди


Россия Мудофаа вазирлиги 29 январда Су-34 ҳарбий учоғи Туркия ҳаво ҳудудини бузгани ҳақидаги Анқара даъвосини рад этди.

Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков Анқара айбловини "бўш ташвиқот", деб атади.

Шанба куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Су-34 ҳарбий учоғи Туркия ҳаво ҳудудига киргани ҳақида баёнот тарқатиб, Москвани икки мамлакат ўртасидаги тангликни янада кучайтиришда айблади ва уни ҳар қандай оқибатларга жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Вазирлик Россия элчисига эътироз нотаси топширилганини ҳам билдирди.

Айни пайтда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россияни иттифоққа аъзо давлатлар ҳаво ҳудудларини бузмасликка чақирди.

"Олдинги ҳодисалар ўхшаш ҳаракатлар қанчалар хавфли бўлишини кўрсатди ", деб таъкидлади Столтенберг.

Туркия ва Россия муносабатлари 24 ноябрда турк ҳаво кучлари Сурия чегараси яқинида Росссиянинг Су-24 бомбардимончи учоғини уриб тушириши ортидан ёмонлашган.

XS
SM
MD
LG