Линклар

Келгуси ҳафта Барак Обама АҚШ президенти сифатида илк бор Америкада жойлашган масжидга боради.

ОҚ Уйнинг айтишича, Барак Обама 3 февралда Балтимор Исломий Жамиятига бориб, у ерда мусулмон пешволари билан учрашади ва нутқ эърод қилади.

Обаманинг ушбу қарори Қўшма Штатларда мусулмонларга қарши баёнотлар кучайиб бораётган бир пайтда олинди.

Оқ Уйга кўра, Барак Обама ўз амали билан диний эркинликларни ҳимоя қилиш ниятида.

Аввалроқ Обама Америкаликларга мурожаат қилиб, сиёсатчиларнинг аксил-исломий чиқишларини инкор этишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG