Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:41

Стокгольмда ниқоблилар муҳожирларга ҳужум қилди


Швеция пойтахти Стокгольмда ўнлаб ниқобли шахслар муҳожирларга ҳужум қилди.

Швеция полициясига кўра, 30 январь куни катта бир гуруҳ одамлар орасида варақа тарқатиб, муҳожирларга ҳужум қилишга чақирган.

Ҳужумчиларнинг неонацистлар экани ишонилмоқда.

Гувоҳларга кўра, ниқоблилар кўзларига хорижий бўлиб кўринган одамларга ҳужум қилганлар.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ниқобли шахсларнинг полиция билан тўқнашаётгани тасвирланган.

2015 йилда Швецияда 163 минг одам бошпана сўраб мурожаат қилган.

Бу аҳоли жон бошига олиб қаралганда Европада энг юқори кўрсаткичдир.

Шу кунларда Швеция Ички ишлар вазирлиги минглаб муҳожирларни чиқариб юбориши ҳақида баёнот тарқатди.

XS
SM
MD
LG