Линклар

Қозоғистон матбуотига кўра, полиция Россия билан яқин алоқаларга эга бўлган таниқли бизнесмен Тўхтар Тулешовни ҳибсга олган.

Қозоғистондаги энг йирик пиво ишлаб чиқариш заводларидан бирига эгалик қилган Тўхтар Тулешов Чимкентда 30 январь куни ҳибсга олинган тўрт нафардан биридир.

Қозоқ матбуотининг ички ишлар вазирлигидаги расмийга иқтибосан хабар беришича, полиция ҳибсга олинган шахслардан баъзиларининг уйлари ва иш жойларидан наркотик моддалар ва ўқ отар қуролларни мусодара қилган.

Аммо Ички ишлар вазирлиги ходими уларга нисбатан қандай айбловлар илгари сурилганини айтмаган.

Тулешов қароргоҳи Россияда жойлашган “Террор таҳдидлари таҳлилий маркази” номли ташкилотнинг Қозоғистондаги идорасига раҳбарлик қилади.

Шунингдек, у Россия парламентига иқтисодий ҳамкорлик ва дин масалаларида маслаҳатлар бериб туради.

Тулешовнинг ҳибсга олиниши Қозоғистонда россияпараст ва миллатчи фаолларни ҳибсга олишлар кучайган бир паллага тўғри келмоқда.

XS
SM
MD
LG