Линклар

Москва шарқидаги бинода жойлашган текстил цехида якшанбага ўтар кечаси юз берган ёнғинда 12 нафар одам ҳалок бўлди.

Қурбонларидан уч нафари ёш болакай экани хабар қилинади.

Бу ҳақда Интерфакс агентлигига Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, текстил цехида муҳожирлар яшашган.

Улардан баъзилари фарзандли бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг Интерфаксга маълум қилишича, 500 квадрат метрни қоплаб олган ёнғин икки жойдан бошлангани аниқланган ва у қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG