Линклар

logo-print

"Йўлбарс Амур билан эчки Тимурнинг дўстлиги гей пропагандадир"


Эчки Темур ва йўлбарс Амур

Эчки Темур ва йўлбарс Амур

Алексей Крестьяновга кўра, Амур ва Тимур болаларга “гей пропаганда” тарғиб қилиш воситасидир. Президент Владимир Путин 2013 йилда вояга етмаганлар орасида “ноанъанавий сексуал алоқалар пропагандасини” ман қилувчи қонунни имзолаган эди.

Крестьянов сафари паркининг етакчиси жавобгарликка тортилишини истайди.

“Одамлар ва ҳайвонлар орасида гомосексуализмнинг турли кўринишлари учрайди. Аммо Россия Федерациясида бундай пропагандани ман қилувчи қонун қабул олинган”, деди ҳуқуқшунос.

Новосибирскда жойлашган ҳуқуқшунослик ширкатида ишловчи Крестьяновга кўра, бу икки ҳайвоннинг бир қафасда яшаётгани болаларга гомосексуализм ёмон эмаслигини кўрсатмоқда, чунки, ҳуқуқшуноснинг фикрича, болалар ҳайвонот олами билан одамлар олами ўртасига фарқни англай олмайди.

Озодликка телефон орқали берган интервьюсида ҳуқуқшунос “Булар одамлар эмаслигини катталар тушунади. Аммо болалар учун ҳайвонлар дўстдир, улар назарида ҳайвонларнинг исми бор, одамлар тилида гапиради. Жуда кўп мултьфильмларда болаларга ҳайвонлар одамларга ўхшаш қилиб кўрсатилади”, деди. Крестьянов янаТимур ва Амурнинг дўстлигини “яширин” пропаганда деб атади.

Интернетдаги тахминларга қарамасдан, Амир ва Тимур ўртасида дўстликдан бошқа бирор нарса борлигини кўрсатувчи ҳеч бир далил йўқ. Бу икки ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракатлари веб камералар ёрдамида куну тун кузатиб борилади.

Крестьянов Россия бош прокурорига 27 январь куни электрон форматда топширган аризасида “Амир ва Тимур бола шахсияти шаккланишига, жумладан, жинсий ўзлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ноанъанавий сексуал алоқаларга қизиқиш уйғотиши мумкин,” деб ёзди.

Энди эса бош прокурор 30 кун ичида аризани кўриб чиқиши ва сафари парк етакчисини жазолаш ёки жазоламаслик ҳақида қарор чиқариши керак.

Путин “аънанавий рус қадриятларини” тарғиб қилиш учун 2013 йил қабул олган қонун ЛГБТ фаоллар, инсон ҳуқуқлари пешволари ҳамда Ғарб мамалактлари ҳукуматлари томонидан кескин тандиқ қилинган эди.

Бу қонунни бузганликда айбдор топилганлар 4 мингдан 1 миллион рублгача (тақрибан 53 – 13 200 АҚШ долларига тенг) жаримага тортилиши мумкин.

Россия ва хориждаги инсон ҳуқуқлари фаоллари бу қонун гейларга қарши дискриминация ва зўравонликни тарғиб қилишини айтиб келишади. Қонун қабул олинган пайтда мамлакатдаги ЛГБТ шахсларга қарши зўравонлик ва тазйиқлар авж олди.

Крестьянов йўлбарс ва эчки иши яққол эканлигига ишонади.

“Ҳамма бу ҳақда гапиряпти. Наҳотки буни англай олишмаса?” деди ҳуқуқшунос.

Ҳуқуқшуносни икки ҳайвоннинг жинсий ориентациясидан бошқа масалалар ҳам ташвишга солмоқда.

Унинг айтишича, “эчки Тимур” барча Тимур исмли шахсларни ҳақоратлайди, чунки рус тилида эчки сўзи (“козёл”) “сўтак, аблаҳ” деган маънога ҳам эга.

“Козёл сўзи ҳақорат ҳисобланади. Одамлар масхара қилинганлари учун ўзларини ноқулай ҳис қиладилар, ташвишланадилар. Бу исм эгалари отларини ўзгартиришга тайёрлар”, деди ҳуқуқшунос Крестьянов.

Ҳуқуқшунос Путин 2011 йил яратган “Бутун Россия халқ фронти”га қўшилганидан кейин Амур ва Тимур билан курашишга қарор қилган.

“Бирор фойдали иш, масалан, коррупция билан курашишга ёки бошқа бирор нима қилишга ундашди. Атрофмига қарадим ва шу мавзуни топдим,” деди Крестьянов.

Амур ва Тимур 2015 йилнинг ноябрь ойидан бери бирга яшаб келади.

29 ноябрда рўй берган жанжалдан кейин уларни вақтинча ажратишди. Ўшанда Тимур йўлбарс устига чиққанидан кейин йиртқич дўсти унга ҳужум қилган эди. Натижада эчки тикланиши учун уни бошқа қафасга олиб ўтишди.

Крестьянов бу ҳолни ижобий ўзгариш ўлароқ кўришини айтди.

Анна Шаманская қаламига мансуб мақола Озодлик жамоаси томонидан ўзбекчага ўгирилди.

XS
SM
MD
LG