Линклар

logo-print

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро ҳамжамиятни уруш туфайли ҳаётлари издан чиққан ироқликларга 861 миллион доллар ёрдам беришга чақирди.

"Бизнинг мақсадимиз энг кўп зиён кўрган одамлар дардига дармон бўлиш ва уларга озиқ-овқат, нақд пул, бошпана ва сув етказиб беришдир," деди Ироққа инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш бўйича БМТ мувофиқлаштирувчиси Лиз Гранд Бағдодда 31 январда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ироқ нефть нархининг тушиб кетиши, мамлакатни иккига бўлиб юбориши мумкин бўлган айирмачилик ва “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши жанглардан катта зиён кўрди.

Ҳозирда 3.3 миллион ироқлик ўз уй-жойидан ажралган.

XS
SM
MD
LG