Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўтган йили 14,5 минг одам жиноий жавобгарликдан озод қилинди


Ўзбекистонда 2015 йилда ўзаро ярашув ортидан 14 минг 459 одам жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Бу ҳақда “Газета уз” нашрига Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилган.

Хабарда айтилишича, бундан ташқари 267 миллиард сўмдан кўпроқ моддий зарарни тўлаб берган 4 минг 823 кишига нисбатан озодликдан маҳрум қилмаслик жазоси қўлланилган.

Олий суд расмийси ўтган йили Ўзбекистон судларида 260 минг иш кўриб чиқилгани, суд ажримларининг 89 фоиздан кўпроғи тўла бажарилганини маълум қилган.

“Жиноят судларининг ўтган йилги фаолиятини таҳлил қилар эканмиз, 2014 йилга нисбатан пора бериш ёки олиш, зўрлаш ва талончилик каби жиноятлар бўича судланишлар сони камайганини таъкидлаш мумкин”, деб билдирган Азиз Обидов.

Ўтган йили Ўзбекистон судларида жами 406 минг 224 кишига нисбатан 323 мингта маъмурий иш ҳам кўриб чиқилган.

XS
SM
MD
LG