Линклар

logo-print

Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги айтилмоқда


Москвадаги тикувчилик цеҳидаги ёнғинни ўчириш пайти.

Москвадаги тикувчилик цеҳидаги ёнғинни ўчириш пайти.

Москвадаги тикувчилик цехларидан бирида 31 январь куни чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 12 киши Марказий Осиёдан Россияга ишлаш учун келган муҳожирлар экани расман маълум қилинди.

1 февраль куни Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳалок бўлганлардан 8 нафари, жумладан, бир нафар бола Қирғизистон фуқароси, икки нафари Россия фуқаролигини олган этник қирғиз ва яна икки нафари Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Озодликка ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг жасадларини ватанларига юбориш масаласида кўмак кўрсатиш юзасидан табдирлар кўрилаётганини билдирди.

Ёнғинда одамлар ҳалок бўлгани аниқланганидан сўнг Россия ҳуқуқ –тартибот органлари жиноят иши очган. Экспертлар тикувчилик цехига қасддан ўт қўйилган, деган тахминни олға сурмоқда.

Хабарларда айтилишича, Москванинг Строминка кўчасида жойлашган тикувчилик цеҳида ёнғин 30 январь куни кеч соат 9ларда бошланган. Ёнғин оқибатида 3 минг квадрат метр майдон ёниб кул бўлган ҳамда бинонинг томи қулаб тушган.

XS
SM
MD
LG