Линклар

ЕИда 2 йилда 10 минг муҳожир бола бедарак кетган


Европага келган қочқин болалар.

Европага келган қочқин болалар.

Европа Иттифоқининг ҳуқуқ-тартибот тузилмаси сўнгги икки йилда Европадан бошпана топган 10 минг муҳожир бола бедарак кетгани ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, уларнинг барчаси қочқин сифатида расман рўйхатга олинганидан сўнг йўқолган.

“Уларнинг барчаси жиноятчилар томонидан эксплуатация қилинаяпти, дейиш нотўғри бўлар эди. Балки уларнинг бир қисмини оилалар қабул қилиб олган бўлиши эҳтимол. Бироқ биз улар қаерда экани ва нима билан шуғулланаётганини билмаймиз”, деб иқтибос келтиради Британиянинг The Observer газетаси Европа полицияси штаби раҳбари Брайн Дональд сўзларидан.

Дональднинг 31 январь куни билдиришича, Европа “жиноий инфраструктураси” айни пайтда мухожирларга ориентир олган.

“Болаларни қутқаринг” халқаро жамғармаси тарқатган маълумотда айтилишича, 2015 йилда Европага қаровсиз қолган 26 минг бола қочқин сифатида кириб келган. “Қаровсиз муҳожир болаларни жиноятчилар жинсий қулликда сақлаётган бўлиши ва бошқа ноқонуний ҳаракатларда фойдаланаётган бўлиши мумкин”, деб ташвиш билдирган халқаро ташкилот.

XS
SM
MD
LG