Линклар

Дамашқда портлашлардан 60дан ортиқ одам ҳалок бўлди


Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутассаддиси Федерико Могерини.

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутассаддиси Федерико Могерини.

Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги шиа зиёратгоҳларидан бирида содир этилган портлашда 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.

Хабарларда айтилишича, якшанба куни Сайид Зайнаб зиёратгоҳида икки худкуш террорчи автомобилларга ўрнатилган бомбаларни портлатган. Бу жойда жами уч марта портлаш содир этилган. Портлашлар учун масъулиятни Исломий давлат гуруҳи ўз зиммасига олди.

Мазкур портлашлар Женевада Сурия бўйича тинчлик музокаралари бошланган вақтга тўғри келди. Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутассаддиси Федерико Могерини шиа зиёратгоҳига қилинган ҳужумдан мақсад мазкур музокараларни бузиш бўлган бўлиши мумкин, деган таҳминни билдирди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри эса Дамашқ яқинидаги террор ҳаракатига қарамай, томонларни Женевадаги тинчлик музокараларини давом эттиришга чақирди. Женева музокараларида амалдаги президент Башар Ассадга қарши курашаётган қуролли исёнчи гуруҳлар вакиллари ҳам иштирок этаётир.

XS
SM
MD
LG