Линклар

logo-print

Швецарияда фуқароларга давлат ҳақ тўлаши масаласида референдум ўтказилади


Швейцарияликлар дам олмоқда.

Швейцарияликлар дам олмоқда.

Швейцария фуқаролари яқин кунларда давлатдан ҳар ойда 2500 франк тўлов олиб туриш имкониятига эга бўлиши мумкин. 2500 франк 2250 еврога тенг бўлган маблағдир. Болаларга эса ҳар ойда давлат 650 франкдан чўнтак пули бериб туради.

The Local нашрининг ёзишича, маҳаллий интелектуаллар Швейцария ҳукуматига мана шундай таклиф киритган. Ҳукумат бу таклифни қўллаб-қувватлаган ва бу масалада июнь ойида референдум ўтказилади.

Швейцария фуқароларга давлат ҳақ тўлаши масаласида референдум ўтказаётган жаҳондаги ягона давлатдир. Мазкур ҳақ ишлаётган фуқароларга ҳам, ишламаётган фуқароларга ҳам бирдай тўланади.

Швейцария ҳукуматининг билдиришиича, агар фуқаролар референдумда бу таклифни қўллаб овоз берса, бу иш учун давлат бюджетидан ҳар йили 208 миллиард франк маблағ ажратиш зарур бўлади.

XS
SM
MD
LG