Линклар

“Ўзбекистон темир йўллари” қарийб 400 километрлик янги темир йўлни қура бошлади


“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати “Навойи-Конимех-Мискен” йўналиши бўйича янги темир йўлни қуриш ишларини бошлагани айтилмоқда. Давлатга қарашли ширкатнинг эълон қилишича, умумий узунлиги 396,9 километрни ташкил қиладиган темир йўл участкаси Марказий Қизилқум минтақасида тоғ массивлари ресурсларини ўзлшатиришни фаоллаштириш натижасида ошадиган юк ташиш ҳажмини таъминлаш мақасадида қурилмоқда.

Бундан ташқари янги линия “Мискен” станцияси нуқтасида “Навоий-Учқудуқ-Султонуиздағ-Нукус” темир йўли билан бирлашиб, шимол йўналиши бўйича, хусусан, Қозоғистон ва Россияга юк ташиш оқимини ошириш имконини яратади, дейилади ширкат хабарномасида.

Темир йўл қурилишининг биринчи босқичи 2016-2017 йилларда амалга оширилиб, унинг умумий қиймати 283,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлиши айтилмоқда.

Ўтган ҳафта “Ўзбекистон темир йўллари” 2016 йилда 803 миллион долларга тенг маблағни ўзлаштириш режаларини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG