Линклар

Кобул марказида жойлашган Афғонистон парламенти биноси олдида кучли портлаш рўй берди. Портлаш оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, камида 10 киши ҳалок бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Аъюб Саланги ўз Twitter саҳифаси орқали 20 киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилди. Портлаш рўй берган жойда шаҳар ҳайвонот боғи ва полиция маҳкамаси ҳам жойлашган.

Ҳодиса жойига шошилинч тиббий ёрдам машиналари етиб келди ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Кобулда кейинги ойларда рўй берган портлашларда ўнлаб одам ҳалок бўлди ва жароҳатланди.

XS
SM
MD
LG