Линклар

logo-print

Қодиров мухолифат етакчилари снайпер нишонига олингани тасвирланган видеони эълон қилди


Видеода снайпер мўлжали остидаги Михаил Касьянов ва Владимир Кара-Мурза бир бири билан гаплашиб турган тасвирланган.

Видеода снайпер мўлжали остидаги Михаил Касьянов ва Владимир Кара-Мурза бир бири билан гаплашиб турган тасвирланган.

Россиялик ҳуқуқ фаоллари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида икки мухолифатчи снайпер нишонига олингани тасвирланган виедони эълон қилганига ҳукуматдан муносабат талаб қилмоқда.

Қодиров Instagram саҳифасига тиркаган видеода снайпер мўлжали ортидан Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касьянов ва ПАРНАС партияси вакили Владимир Кара-Мурза бир бири билан гаплашиб турган тасвирланган.

Видео остидаги ёзувда: “Касьянов Стасбургга Россия мухолифати учун пул олгани келди. Тушунмаганлар энди тушунади”, дейилади.

Касьяновнинг ўзи 1 февраль куни бу ҳолатни бевосита таҳдид, деб билиши ва полицяига мурожаат қилишини билдирди.

Москвадаги Инсон ҳуқуқлари учун ташкилоти раҳбари Лев Понамарёв ҳукумат бу ҳодисга “тегишли” тарзда муносабат билдириши керак, дея баён қилди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков душанба кунги матбуот анжуманида видеодан хабари йўқлиги, лекин бу ҳолатни ўргани чиқишини ваъда қилди.

“Очиғини айтганда, Қодировнинг Instagram саҳифаси у ёқда турсин, Instagram тармоғини умуман кузатмаймиз”, деди Песков.

Қодиров ўтган ойда мухолифат вакилларини “хоинлар” ва “халқ душманлари”, дея атагани мухолифат фаолларининг чечен раҳбарини истеъфога чиқариш чақириқларига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG