Линклар

logo-print

Россияда ўзбекистонлик муҳожир порнофильм кўргани учун хотини тарафидан чавақлаб ташланди.

Набережние челни шаҳарчасида ўтган шанба куни фаррош бўлиб ишлаган аёл ўзбекистонлик эрини пичоқлаб ўлдирди. Аёлнинг ўспирин ўғли кўз ўнгида рўй берган қонли фожиага Ўзбекистон фуқаросининг порнофильм кўриб ўтиргани сабаб бўлганини ёзмоқда маҳаллий нашрлар.

“Челнинские известия” газетасининг хабар қилиши 30 январь куни кечқурун соат 17лар атрофида фуқаровий никоҳда яшаб келган эру-хотин ўртасида жанжал чиққан. 34 яшар аёл ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, меҳмохонада ўтирган эрига ташланади ва бўйин қисмига икки марта зарба беради.

30 ёшли Ўзбекистон фуқароси ерга йиқилгач, аёлнинг ўзи тез ёрдам ва полиция чақиртиради. Шифокорлар етиб келган пайтда жанжал қурбони жон таслим қилиб бўлган.

Маълум бўлишича, эру-хотин иккаласи маҳаллий ЖЭКда фаррош бўлиб ишлашган. Ўзбекистон фуқароси бўлган эр ичкиликка ружуъ қўйганини айтишмоқда оиланинг танишлари. Ўтган шанба куни ҳам бироз ичиб олган эр ишга чиқмайди, хотини эса аввал ўзининг участкасида қор кураб, кейин эри тасарруфидаги участкани ҳам қордан тозалаб уйга қайтади.

Аёл уйга қайтиб келган пайтда ичиб олган ўзбек эр меҳмонхонада порнофильм кўриб ўтирган бўлган. Бундан ғазабалнган аёл ўзини тутиб тура олмагани натижасида қон тўкилган.

Полиция аёлни қотилликда гумонлаб, ҳибсга олгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG