Линклар

Ҳаммонд Россияни Суриядаги уруш тўхташига монеълик қилаётганликда айблади


Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд.

Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд.

Россиянинг Суриядаги хатти-ҳаракатлари бу мамлакатдаги зиддиятни янада таранглаштирмоқда ва қочқинлар оқими кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бу фикрни Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд душанба куни Reuters агентлигига берган интервьюсида айтди.

Шу кунда Иорданияда сафарда бўлган Ҳаммонд: “Сурияда нима қилишга уринмайлик, уларнинг ҳаммаси Россия томонидан барбод қилинаяпти”, дея баёнот берди.

- Руслар: “келинг, гаплашайлик” дейишяпти, кейин эса гапиришаяпти, гапиришаяпти, гапиришаяпти. Муаммо шундаки, улар гапираётган пайтда [Сурияни] бомбалашда давом этаяптилар. Улар Ассадни дастаклашмоқда, - деди Филип Ҳаммонд.

Москванинг расмий баёнотларига кўра, Россия учоқлари Сурияда “террорчиларга қарши” зарба бераяпти. Душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги ҳафтада Россия ҳарбий-ҳаво кучлари учоқлари 486 та жанг парвозини амалга ошириб, террорчиларга қарши ҳаводан 1300 марта зарба берган. Бироқ гуманитар ташкилотлар вакиллари бу зарбалар ҳадафи кўп ҳолларда тинч аҳоли вакиллари бўлганини таъкидламоқдалар.

Британия ташқи ишлар вазирига кўра, Россия учоқлари бераётган зарбаларнинг 30 фоиздан камроқ қисмигина ИШИД объектларига тўғри келади, катта қисми эса ҳукумат кучларига қарши курашаётган мўътадил мухолифат кучларига қарши қаратилган. Ҳаммонд фикрича, Россиянинг бу ҳаракатлари ИШИДнинг заифлашишига эмас, балки кучланишига хизмат қилаётир.

XS
SM
MD
LG