Линклар

logo-print

ЖССТ Зика вирусининг тарқалишини халқаро таҳдид, дея эълон қилди


ЖССТ раҳбари Маргарет Чан.

ЖССТ раҳбари Маргарет Чан.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Марказий ва Жанубий Америкада Зика вирусининг тарқалишини халқаро таҳдид, дея эълон қилди. Бразилияда янги туғилган чақалоқлардаги ноқисликлар билан боғлиқ касалликни ўрганган мустақил экспертлар қўмитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ана шундай қадамга боришни тавсия қилган.

28 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чан вирус тарқалишини “ўта тез ёйилувчи” деб атаб, вакциналар, дори-дармонлар, экспресс-диагностика услубларининг йўқлиги ҳамда касаллик ташиган чивинларнинг бошқа ҳудудларга ҳам учиб бориш эҳтимоли туфайли таранглашиб кетиши мумкин бўлган вазиятдан “чуқур ташвиш” изҳор қилган.

2015 йил октябридан бери Бразилияда касаллик юқиши билан боғлиқ тўрт мингта ҳолат қайд этилган. Шу йил августида бу мамлакатда Олимпия ўйинлари бўлиб ўтиши керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилда Марказий ва Жанубий Америкада касалликни юқтириб олган кишилар сони 3-4 миллионга етиши мумкин.

XS
SM
MD
LG