Линклар

Германия канцлери Россияга қарши санкциялар муддатини узайтиришга чақирди


Германия канцлери Ангела Меркель Украина президенти Петро Порошенко билан, Берлин, 2016 йил 1 феврали.

Германия канцлери Ангела Меркель Украина президенти Петро Порошенко билан, Берлин, 2016 йил 1 феврали.

Москва Донбассдаги айирмачиларни дастаклаётгани ва Қрим аннексиясига оид айбловлар қабатида Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқини Россияга қарши санкциялар муддатини узайтиришга чақирди.

Бу ҳақда Меркель душанба куни Берлинда Украина президенти Петро Порошенко билан музокаралар ўтказганидан кейин билдирди.

- Россия Донбассдаги тўқнашувга барҳам беришга қаратилган Минск битими шартларини бажармагунича санкциялар сақлаб қолиниши лозим, - деди Меркель Порошенко билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.

Украина президенти ҳам Ғарбни Москвага нисбатан санкцияларни сақлаб қолишга чақирди. Порошенкога кўра, январь ойида Донбассдаги украин ҳарбийлари истеҳкомлари Донецк ва Луганскдаги айирмачилар томонидан кўпроқ ўққа тутила бошлаган. Порошенко ЕХҲТ махсус миссияси Донбассда мониторинг ўтказиш чоғида аввалда бўлгани каби чекловларга дуч келаётганини ҳам қўшимча қилган.

Москва Донбассда жанг қилаётган айирмачиларни дастаклаётганлик ва Украина шарқидаги вазиятни таранглаштираётганликка оид айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG