Линклар

2014 йилда Facebook ижтимоий тармоғи томонидан сотиб олинган WhatsApp мессенжерида қайд этилган фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошди. Бу ҳақда Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз саҳифасида маълум қилди.

Цукерберг WhatsApp Facebook тузилмасига киритилганидан бери мессенжер аудиторияси икки баробардан ортиқроққа кўпайганини қайд этди. У ўз командаси мессенжер аудиториясини бундан буён ҳам орттириш ва уни бизнес-мулоқот учун қулайштириш устида иш олиб бораётганини билдирди.

Шу йил январидан бошлаб ширкат вакиллариWhatsApp мессенжери бепул бўлгани ҳақида эълон қилганлар. Унгача WhatsApp фойдаланувчилари мессенжердан биринчи йил бепул фойдаланганлар, иккинчи йилдан эса мессенжер йилига 99 цент миқдорида абонентлик тўлови олган.

WhatsApp бундан икки йил муқаддам Facebook ижтимоий тармоғи томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинганди.

XS
SM
MD
LG