Линклар

АҚШ сенатори: Бойлик ҳақидаги маълумотлар Путин ҳокимиятини беқарорлаштиради


АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитаси раиси Боб Коркер.

АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитаси раиси Боб Коркер.

Америкалик сенатор Боб Коркер Россия президенти Владимир Путин бойлиги ҳақидаги маълумотларнинг ошкор қилиниши унинг ҳокимиятини беқарорлашувига олиб келишини билдирди.

АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитаси раиси бўлган республикачи сенатор Боб Коркер “Америка овози” радиосига берган кечаги интервьюсида Россия халқи ўз лидери қўлида улкан шахсий бойлик жамлаганини тушуна бошлаганини айтган.

Коркер фикрича, бу тушунув Россияда қўшимча “беқарорлик”ка олиб келиши мумкин. Путин миллиардлаб долларлик бойликни тасарруфида тутаётганини айтган сенатор Коркер бундай бойликка “давлат арбобининг нормал хатти-ҳаракатлари” билан эришиб бўлмаслигини, бунга коррупция натижасида эришилган бўлиши мумкинлигини урғулади.

Боб Коркернинг баёноти ўтган ҳафта АҚШ молия вазири Адам Шубиннинг Би-Би-Сига берган интервьюси бўйича Вашингтон ва Москва ўртасида юзага келган тортишув қабатида янгради. Шубин Владимир Путин “коррупция тимсоли” бўлиб ҳисобланади, деганди. Кейинроқ Оқ уй Шубиннинг айтганлари АҚШ маъмуриятининг Путин бўйича расмий позициясини акс эттиришини билдирган.

XS
SM
MD
LG