Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

Тед Круз Айовада Трампни ортда қолдирди


АҚШ президентлигига номзодларни саралаш бўйича Айова штатида ўтказилган сайловларда республикачилар орасида сенатор Тед Круз ўзининг асосий рақиби, миллиардер Доналд Трампни ортда қолдирди.

Республикачилар орасида флоридалик сенатор Марко Рубио учинчи бўлди.

Демократлар лагерида етакчилик қилаётган АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳамда вермонтлик сенатор Берни Сандерс деярли тенг овозларни қозонишди.

Дастлабки натижалар эълон қилинаркан Трамп ўз рақиби Тед Курзни ғалабаси билан табриклади ва Нью Хампшир штатида ғолиб бўлишини ваъда қилди.

Бевосита сайловчилар иштирокидаги бошланғич сайловлар АҚШнинг яна бир қанча шататида ўтказилади.

Нью Хампширдаги натижалар кейинги овоз беришга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

XS
SM
MD
LG