Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:59

Афғонистон шарқида "Xалифат радиоси" вайрон этилди


Афғон расмийларига кўра, мамлакат шарқида экстремизм ғояларини тарғиб қилиб келган “Исломий давлат”нинг “Xалифат овози” радиоси 1 февраль куни амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида вайрон этилган.

Нангаҳор вилояти ҳокимининг матбуот вакили Отавуллоҳ Ҳогияни бу ҳақда Озодликка маълум қилди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳозирда радио эшиттиришлари тўхтаган.

Хабарларга кўра, АҚШ ҳаво кучлари 1 февраль куни мамлакат шарқидаги “Исломий давлат” объектларига қарата ракета зарбалари берган.

Шу ракеталардан бири "Xалифат радио"сини вайрон қилган.

XS
SM
MD
LG