Линклар

logo-print

Зика вирусини жинсий йўл билан юқтирган бемор аниқланди


Зика вирусининг тарқатувчиси Эдес чиқини ҳисобланади.

Зика вирусининг тарқатувчиси Эдес чиқини ҳисобланади.

АҚШда биринчи марта Зика вируси жинсий йўл билан одамдан одамга юққани ҳолати аниқланди.

Ройтер ахборот агентлигининг 2 февраль куни хабар беришича, вирусни одамдан юқтирган бемор Техас штатининг Даллас шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Шифокорларнинг айтишича, бемор Зика вируси мавжуд бўлган давлатдан келган одам билан жинсий алоқада бўлганидан сўнг касалликка чалинган.

Аввалроқ Жаҳон саломатликни сақлаш ташкилоти Марказий Америка ва Жанубий Америкада Зика вирусининг кенг тарқалиши халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат экани тўғрисида ташвиш билдирган эди.

2015 йилнинг октябридан то шу кунгача шу йилнинг августида Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Бразилияда 4 минг одам Зика вирусига чалингани аниқланган. Жаҳон саломатликни сақлаш ташкилоти жорий йилда Марказий Америка ва Жанубий Америкада 3-4 миллион одам мазкур вирусга чалини мумкинлигини билдирмоқда.

Зика вируси минглаб болаларнинг ривожланмай қолган мия билан туғилишларига сабаб бўлгани айтилади. Ҳозирча унга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.

Зика вируси Эдес чивинининг чақиши билан юқади. Бу чивин эса Америка қитъасининг бир қатор мамлакатларида мавжуд.

XS
SM
MD
LG