Линклар

logo-print

Москвада "Доцент" ҳайкалини ўғирлаган ўзбеклар 10 йилга қамалиши мумкин


Ўзбекистонликлар ўғирлаб кетгани айтилаётган "Доцент" ҳайкали.

Ўзбекистонликлар ўғирлаб кетгани айтилаётган "Доцент" ҳайкали.

Москва прокуратураси машҳур киноактёр Евгений Леоновга қўйилган “Доцент” ҳайкалини ўғирлаб, йўқ қилган етти нафар ўзбекистонликка нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади.

Прокуратурасига таяниб, маълум қилган рус матбуотига кўра, ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган етти ўзбек муҳожирига 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Шунингдек, уларга 1 миллион рубллик жарима ҳам солиниши мумкин.

Евгений Леоновнинг “Омадли жентельменлар” фильмида яратган “Доцент” образидан нусха олиниб Москвага ўрнатилган ҳайкали ўтган йилнинг 16 октябрида ўғирлаб кетилган эди. Орадан уч кун ўтгач, ўғирликда айбланган етти нафар ўзбекистонлик қўлга олинган.

Москва прокуратураси айбланаётганларнинг ёши 21-25 ёш атрофида эканини билдирган. Тергов материалларида айтилишича, айбланувчилар ҳайкални машина кузови билан туртиб йиқитган ва уни автомашинага юклаб, олиб кетган. Кейинроқ эса ҳайкални арралаб бўлакларга бўлишган ва металломга сотишган.

Прокуратуранинг билдиришича, мазкур айблов бўйича суд жараёни Москванинг Никулин туман судида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG