Линклар

logo-print

Тожикистон қўшниларидан бўлган қарзларини тўлаб бўлди


Тожикистон молия вазири ўринбосари Жамшид Каримзода.

Тожикистон молия вазири ўринбосари Жамшид Каримзода.

Тожикистон 2015 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистондан бўлган барча қарзларини тўлаб бўлган. Бу ҳақда 2 февраль куни Тожикистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Каримзодага таянган ҳолда Россиянинг Регнум ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2015 йил бошида Тожикистоннинг Ўзбекистондан 610 миллион рубль, Қозоғистондан эса 931 миллион рубль қарзи бўлган.

Регнум агентлигининг ёзишича, Тожикистоннинг умумий қарзи 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, 166,6 миллиард рублни ташкил этади. Бу эса Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 27,8 фоизига тенгдир. Бир йил аввал бу кўрсаткич 22,5 фоизни ташкил қилар эди.

Тожикистон Хитойдан энг кўп қарздордир. Республика Хитойга 72,5 миллиард рубль, Жаҳон банкига 24,8 миллиард рубль, Осиё тараққиёт банкига 21,1 миллиард рубль қарздор.

XS
SM
MD
LG