Линклар

Пентагон "Россия агрессияси"га қарши туриш учун 3,4 миллиард доллар сўради


АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер Пентагонга “Россия агрессиясига қарши туриш” учун 2016 йилда 3 миллиард 400 миллион доллар зарур эканини маълум қилди.

“Биз NATOдаги ҳамкорларимизни Россия агрессиясига қарши қўллаб-қувватлаш мақсадида Европадаги ҳозирлигимизни мустаҳкамламоқдамиз”, деди Картер 2 февраль куни Вашингтонда сўзлаган нутқида.

Унга кўра, сўралаётган маблағ АҚШнинг Шарқий Европадаги ҳозирлигини кучайтириш, ҳарбий машғулотлар, ҳарбий инфраструктурани таъминлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш учун сарфланади.

"Россия агрессияси"га қарши молиялаш Вашингтоннинг 582 миллиард 700 миллион долларлик ҳарбий бюджетининг бир қисми ҳисобланади. Пентагаон бундан ташқари Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни молиялаш учун 59 миллиард доллар, Ироқ ва Сурияда “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш учун 7 миллиард доллар сўрамоқчи.

“Исломий давлат”га қарши кураш учун сўралаётган маблағ 2015 йилга нисбатан 35 фоизга кўпдир.

XS
SM
MD
LG