Линклар

BahsOnline: Тамила лицензиясининг бекор қилиниши тўғрими ёки нотўғри?


 Лицензиясидан мосуво бўлган Тамила Ўзбекистонни ҳам тарк этишга мажбур бўлгани айтилади.

Лицензиясидан мосуво бўлган Тамила Ўзбекистонни ҳам тарк этишга мажбур бўлгани айтилади.

BahsOnline рукнининг бу галги сонида Ўзбекистонда Тамила тахаллуси билан ўзбек эстрадаси ишқибозларига яхши таниш бўлган хонанда жанжалли видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиши ва хонандадан “Ўзбекнаво” лицензиясининг олиб ташланиши баҳс қилинди.

Хўш, Тамила лицензиясининг бекор қилиниши тўғрими ёки нотўғри?

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси асли исми Раҳматова Эсмиральда бўлган Тамиладан 1 февраль куни Ўзбекистонда эркин фаолият юритишини кафолатловчи лицензиясини олиб қўйганини билдирди.

Ортидан AsiaTerra нашри Тамиланинг Қозоғистонга чиқиб кетишга мажбур бўлганини ёзди.

Бирлашма мулозимлари Озодликка Тамиланинг лицензияси бекор қилинишига унинг Telegram тармоғида тарқалган "баҳаё видеоси" сабаб бўлганини айтишди.

Тамилани ўзидан бу ҳақда муносабат олиб бўлмади.

28 январь куни ижтимоий тармоқда тарқалган видеода номаълум эркак ўзбек хонандаси Тамила экани иддао қилинаётган аёлдан юлдуз бўлгунига қадар у ким бўлгани ҳақида сўрайди.

Аёл эса шартта ўрнидан туради-да, иштонини ечиб, камерага орқасини қаратади. Яна бир видеода Тамила экани тахмин этилаётган яланғоч аёл катта йўл ўртасида тўнқайиб, орқасини кўрсатади.

Тамила Sayyod.com сайтига биринчи видеороликдаги аёл ўзи эканлиги, лекин иккинчи видеодаги аёл у эмаслигини айтди.

Шу ўринда ижтимоий тармоқларда “Тамила бу ишни жамоатчилик олдида қилмадику, нега приват суҳбат давомида олинган ва унинг изнисиз чиқариб юборилган видео учун уни тарқатган одам эмас, қўшиқчи жазоланиши керак”, деган фикрлар ҳам айтилмоқда.

Айни пайтда Тамила ижтимоий тармоқда тарқалган видеоси сабабғазабноқ ишқибозларининг қаттиқ босими остида қолган ва Қозоғистонга чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Тамиладан лицензиясининг олиб қўйилишига муносабат билдирган таниқли қизиқчи Обид Асомов санъаткорларнинг ҳозирги "авлоди бузилиб бўлган", дея фикр билдирди.

Ўзбекистондаги Show-shuv веб саҳифасининг муҳаррири Жасур Ҳамроев эса Тамилла лицензиясининг олиб ташланиши етарли жазо эмаслигини айтади.

Канададан журналист Улуғбек Ашур эса ўзбек жамиятини бугун йирик ижтимоий, иқтисодий муаммолар бир томон қолиб, санъаткорлар кундалик ҳаёти қизиқтираётганидан таассуф билдирди.

BahsOnline эшиттиришида Швециядан журналист Қудрат Бобожон ва диний фаол Муҳаммадсолиҳ Абутов баҳслашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG